date

Ди Лоренцо: "Мураббий талаб қилганча ўйнадик"


"Наполи" А Сериянинг ўн тўртинчи тур марказий учрашувида "Ювентус"ни мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида яна пешқадамликни қўлга киритди. Неаполликлар сардори Жованни Ди Лоренцо мазкур учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб, жамоанинг ўйинидан мамнун эканлигини таъкидлади.

"Яна бир бор "Ювентус"ни мағлубиятга учратганимиздан хурсандман. Жуда кучли, юқори темпдаги ўйин ўтказдик.

Мураббий талаб қилган ритмни ушладик. Мураккаб вазиятларда жамоамиз бирдамликни сақлаб, муваффақиятли ҳимояландик.

Жуда мамнунман," - деди Ди Лоренцо calcionapoli1926.it нашрига. А Сериянинг навбатдаги турида "Наполи" "Удинезе"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Лоренцо: "Мураббий талаб қилганча ўйнадик"