date

Серж Гнабрининг келажаги ҳақида фикрлари


Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Серж Гнабри ўзининг клубдаги келажаги борасида фикр билдирди. "Вазият жуда сокин.

Биз музокараларни давом эттиряпмиз. Қандай натижа бўлишини кўрамиз.

Ҳозирча ҳаммаси яхши, барча томонлар мамнун", – деди Гнабри журналист Флориан Плеттенберг билан суҳбатда. Маълумотларга кўра, "Бавария" 30 ёшли футболчига 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Бироқ шартнома шартларига кўра, Гнабрининг маоши пасайтирилиши мумкин. Жорий мавсумда Гнабри барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирги шартномаси эса 2026 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Серж Гнабрининг келажаги ҳақида фикрлари