
“Ливерпул” дарвозабони Алиссон Бекер ҳужумчи Муҳаммад Салах билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди. Футболчининг таркибдан ташқарида қолиши унинг норози эканлигини кўрсатди.
Шу туфайли у Милан “Интер”ига қарши Чемпионлар лигаси учрашуви учун қайдномага киритилмади. “Бу мураккаб вазият, лекин жамоа сифатида биз буни энг яхши тарзда қабул қиламиз.
Салахнинг ўйин учун мавжуд эмаслиги унинг қилган ишининг натижасидир ва у буни етарлича яхши тушунади. Биз яхши дўстмиз.
Бу борада суҳбатлашамиз, лекин бу шахсий масала”, – деди Алиссон ESPN нашрига. “Бизни катта синов кутмоқда, кучли жамоага қарши ўйнаймиз.
“Интер” бу мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда, шу сабабли менинг ва жамоанинг эътибори бу чақируғга қаратилган.” Мазкур учрашув 9-декабр куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.