date

ПСЖ Чемпионлар Лигасида 10 йилдан сўнг 0:0 ўйнади

ПСЖ Чемпионлар Лигасида 10 йилдан сўнг 0:0 ўйнади
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида Парижнинг ПСЖ жамоаси Басклар юртига сафар қилиб, маҳаллий Атлетик билан баҳс олиб борди. Учрашувда ғалаба қозониш учун ҳар икки жамоа ҳам имконият топа олмади ва ўйинда ҳисоб очилмади.

Мазкур ўйин ПСЖ учун Чемпионлар Лигаси тарихидаги тўртинчи 0:0 ҳисобида якунланган учрашув бўлди. Бунгача парижликлар охирги марта 2015-йилнинг октябр ойида Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолибидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Чемпионлар Лигасида 10 йилдан сўнг 0:0 ўйнади