date

Вальверде ПСЖ билан дуранг ўйин ҳақида фикр билдирди


Бильбао "Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг олтинчи турида Франциянинг "ПСЖ" жамоасига қарши кечган дуранг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.

"Жуда оғир ўйин бўлди. Бизга амалдаги чемпион жамоа рақиблик қилди.

Уларни босим остида қолдиришга ҳаракат қилдик, аммо улар прессингдан чиқиб кетганда хавфли вазиятлар юзага келди. Иккинчи бўлим бошида ўйинимиз бироз қийинлашди, кейинчалик эса яхши ўйин намойиш қилдик", – деди Вальверде УЕФА матбуот хизмати орқали.

Баск клуби жорий мусобақада беш очко тўплаб, турнир жадвалида 28-ўринни эгаллаб турибди. Луис Энрике бошчилигидаги "ПСЖ" эса 13 очко билан учинчи поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вальверде ПСЖ билан дуранг ўйин ҳақида фикр билдирди