13:48 / 03.02.2017
4 990

ОАВ ходимлари учун «Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар» мавзусида семинар ўтказилди

ОАВ ходимлари учун «Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар» мавзусида семинар ўтказилди

Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида ОАВ ходимлари учун “Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавсузида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Владислав Цейтлин томонидан олиб борилди. Семинарга UzReport TV ва Sport телеканали ходимлари ва шарҳловчилари ҳамда бир қатор журналистлар ташриф буюрди.

Дастлаб, соат 9:30 да ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида амалий машғулотлар олиб борилди. Интерактив машғулотлада ОАВ ходимлари ўйиндаги вазиятларда қисқа вақт ичида қарор қабул қилишни ўзида синаб кўрди.

Шундан сўнг, ЎФФ анжуманлар залида тақдимот ва видеолавҳалар ёрдамида футбол қоидаларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди, баҳс-мунозаралар ўтказилиб, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОАВ ходимлари учун «Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар» мавзусида семинар ўтказилди