date

Украина терма жамоаси Валенсияда ўйин ўтказади


Украина футбол ассоциацияси (УФА) 2026-йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф учрашувлари қаерда ўтказилишини белгилади. Украина терма жамоаси ярим финалда Швеция билан учрашувни Испаниянинг Валенсия шаҳрида, "Леванте" клуби уй стадиони бўлган "Эстади Сьютат де Валенсия"да ўтказади.

Стадион 26 354 томошабинни сиғдира олади. Агар украиналик футболчилар шведларни мағлуб этса, улар шу стадионда Польша ва Албания ўртасидаги ўйин ғолиби билан ҳал қилувчи учрашувни ўтказишади.

Украина терма жамоаси аввалги уй учрашувларини Польшада ўтказган эди. Бироқ, Польша термаси билан плей-офф финалида тўқнаш келиш эҳтимоли мавжуд бўлгани сабаб, Украина бошқа мамлакатни танлаб, расмий уй учрашувини меҳмон ўйинга айлантирмасликка қарор қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Украина терма жамоаси Валенсияда ўйин ўтказади