Юлиан Брандт: «Боруссия» ғалаба қозониши керак эди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Юлиан Брандт УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасига қарши кечган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
«Мен жуда хафа бўлдим. Жамоамиз муҳим икки очкони бой берди.
Имкониятларимиздан фойдаланмаганимиздан норози бўлдим. «Боруссия» албатта ғалаба қозониши керак эди», – деди футболчи УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.
УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги олти турдан кейин Никко Ковач бошчилигидаги дортмундликлар 11 очко тўплади. «Боруссия» турнир жадвалида 10-ўринда жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг