
Ла Лига 16-тур учрашувида «Реал Соседад» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди. Учрашув ўта кескин ва қизиқарли кечди.
Ўйинда ҳисобни 35-дақиқада мезбонлар очди. Игор Субелдия томонидан берилган аниқ узатмани Гонсалу Гедеш голга айлантирди ва «Реал Соседад»ни олдинга олиб чиқди.
64-дақиқада Гедеш ўрнига майдонга Арсен Захарян туширилди. Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида «Жирона» ҳужумчиси Аззедин Унахи тўпни Виктори Цыганковга оширди.
Цыганков дарвозабон устида тўпни ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Цыганков яна бир бор ўз маҳоратини намойиш этди.
Алекс Морено томонидан берилган узатмани у чиройли равишда тўпиги билан дарвозага йўллади ва «Жирона»га ғалаба келтирди. Ушбу ғалабадан сўнг «Реал Соседад» 16 очко билан 14-ўринда қолди.
«Жирона» эса 15 очкога эга бўлиб, қуйи лигага тушиш зонасидан чиқиб кетди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.