
Испания чемпионатининг ўн олтинчи туридан ўрин олган баҳсларда "Жирона" сафарда "Реал Сосьедад" жамоасини мағлуб этди. Учрашув Сан-Себастьянда бўлиб ўтди ва унда мезбонлар дастлабки бўлимни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлаган эди.
Бироқ, иккинчи бўлимда каталонияликлар ўйинни буриб, 2:1 ҳисобига эришишди. Бу ғалаба "Жирона" жамоаси учун ўзига хос тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Зеро, улар сўнгги марта сафарда, мағлубиятдан сўнг ўйинни ўз фойдасига ҳал қилиб, 2023-йилнинг ноябрь ойида "Райо Вальекано"га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Мазкур ўйин Мадрид шаҳри яқинида бўлиб ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.