
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг илк мураббийи Алексей Чистяков Лига 1нинг 16-турида «Мец»га қарши ўйинда (3:2) футболчининг ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Чистяковнинг айтишича, россиялик посбон старт таркибдан жой олиш борасидаги рақобат сабаб доимий босим остида.
Мураббий Сафоновнинг келгусидаги ўйин амалиёти кўп жиҳатдан Люк Шевальенинг ҳолатига боғлиқ бўлишини таъкидлади. «Спорт тамойилига кўра Сафонов асосий таркибда ўйнаши керак.
Мен Матвей Шевальеден кам деб айтолмайман. Афтидан, франсузнинг шартномасида доим стартда ўйнашга оид банд бўлган», — дея Чистяковнинг сўзларини Metaratings.ru келтиради.
Чистяков Сафонов сўнгги учрашувларда ўзини ишончли кўрсатаётганини ҳам қайд этди. Унинг фикрича, «Атлетик»ка қарши баҳс дарвозабон учун баҳолашлар бўйича энг яхши ўйинлардан бири бўлган.
«Мец»га қарши учрашув Сафонов учун жорий мавсумдаги учинчи ўйин бўлди. У шу учрашувларнинг иккитасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.