
1930-йилларнинг иккинчи ярмида Испанияда кечган фуқаролар уруши мамлакат тарихидаги битмас жароҳат бўлиб қолмоқда. Орадан ўнлаб йиллар ўтганига қарамай, ўша фожиали қарама-қаршилик қурбонларининг қолдиқлари ҳануз топилмоқда.
Наварра провинцияси Хотира институти навбатдаги қурбоннинг қолдиқлари генетик таҳлил орқали аниқланганини маълум қилди. У «Осасуна» клубининг собиқ президенти Рамон Бенгарай Сабалса экани тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, у 1936 йилда 40 ёшида ўлдирилган. Бу воқеа Бенгарай Сабалса футбол ишларидан ташқари сиёсатга ҳам киришиб, Наварра Халқ фронтига раҳбарликни қўлга олганидан кўп ўтмай содир бўлган.
Унинг рафиқаси Рамона Сапатеро мамлакатдан қочишга мажбур бўлган ва кейинчалик ўз ҳуқуқларини тиклаш учун узоқ вақт курашган. Эслатиб ўтамиз, «Осасуна» клуби 1920 йилда ташкил этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.