date

Чистяков: Сафонов ПСЖда сапёр каби босим остида


Футбол мураббийи Алексей Чистяков россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Сафонов яқинда ўтган учрашувда икки гол ўтказиб юборган бўлса-да, парижликлар “Мец”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мутахассиснинг айтишича, мураббийлар штабининг Сафоновга бўлган ишончи ортиб бормоқда, бироқ ҳар бир ўйин Матвей учун имтиҳон вазифасини ўтайди. “Кичик бир хато бўлса, дарҳол алмаштиришлари мумкин.

Матвей ПСЖда худди сапёр каби”, дея Чистяковнинг сўзларини “Чемпионат” нашри келтирди. Эслатиб ўтамиз, ПСЖнинг асосий дарвозабони Люка Шевалье жароҳати сабаб сафдан чиққан.

Жорий мавсумда Сафонов парижликлар сафида учта учрашувда майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чистяков: Сафонов ПСЖда сапёр каби босим остида