Каспер Юльманн «Кёльн» устидан ғалабани изоҳлади

Каспер Юльманн «Кёльн» устидан ғалабани изоҳлади
Леверкузеннинг «Байер» клуби бош мураббийи Каспер Юльманн Германия чемпионати доирасида «Кёльн» устидан қўлга киритилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. «Жамоа ғалабага тўлиқ лойиқ эди.

Натижадан барчамиз мамнунмиз. Учрашувнинг биринчи бўлими биз учун сабоқ бўлди, танаффусда вазиятни таҳлил қилдик.

Ўтган ўйинда жамоавий руҳимизни намойиш этдик», — дея мураббий сўзларини Бундеслига матбуот хизмати келтиради. 14 та турдан сўнг «Байер» 26 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Юльманн шогирдлари пешқадам «Бавария»дан 11 очкога ортда қолмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар