
Россия миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов «ПСЖ» посбони Матвей Сафоновнинг «Мец»га қарши сафардаги учрашувдаги (3:2) ўйинини баҳолади. Мутахассиснинг таъкидлашича, Сафоновнинг дарвозасига урилган икки гол эпизодида ҳам у имкони қадар ҳаммасини қилган ва бирорта хатоға йўл қўймаган.
Кафанов фикрича, жамоа ғалаба қозонган бу ўйинда ўтказиб юборилган тўплар учун Сафоновни айблашга ҳеч кимнинг журъати етмайди. Люка Шевалье жароҳат олганидан сўнг россиялик дарвозабон Париж клубида кетма-кет учта учрашувда майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборди.
«ПСЖ» 36 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.