
Франция Лига 1нинг 16-турида «Лион» ўз майдонида «Гавр»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Воқеаларга бой учрашув кутилмаганда камголли ўтди.
Ўйиннинг 3-дақиқасида Корантен Толиссо олдинга узатмани Мартин Сатриано томон йўллади, ҳужумчи эса бош билан зарба бериб, тўпни тўсинга теккизди. 37-дақиқада бурчак зарбасидан кейинги вазиятда Тайлер Мортон рақибни қўл билан ушлаб қолгани учун ҳакам пенальти белгилади.
11 метрли жаримани Исса Сумаре тепди, бироқ дарвозабон зарбани қайтарди. Орадан кўп ўтмай Толиссо жарима майдонидан эркин зарба йўллади, аммо тўп дарвозадан четлаб ўтди.
Иккинчи бўлим бошида ҳам Толиссода имконият бўлди, бироқ унинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 52-дақиқада Афонсу Морейра жарима майдонига аниқ узатма ташлади ва Павел Шульц яқин масофадан бош билан ҳисобни очди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Лион» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Гавр» эса пастки қисмда қолиб, тўртинчи ўриндан охирги поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.