Овьедо мухлислари клуб раҳбариятига қарши ҳужум қилди

Испания футболининг олий лигасига қарийб чорак асрдан сўнг қайтган Овьедонинг муваффақиятсиз натижалари мухлислар сабрини тугатди. Клуб раҳбарияти бош мураббий Луис Каррионни истеъфога чиқарган бўлса-да, бу мухлислар учун етарли бўлмади.
Жамоа футболчилари машғулот базасига қайтганида, у ерда қарийб 200 нафар одам тўпланиб, улар билан кескин суҳбат ўтказишга уриниши маълум бўлди. Воқеа давомида оломон клуб президенти Мартин Пелаес, бош директор Агустин Ллейда ҳамда аллақачон ишдан бўшатилган Каррионнинг автомобилларига ҳам ҳужум қилди.
Якунда вазиятни полиция аралашуви бартараф этди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг