
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Қитъаларо кубокнинг ҳал қилувчи учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. 17 декабр куни парижликлар бразилиялик "Фламенго"га қарши майдонга тушади.
"Ўтган мавсумда мақсадимиз Париж билан тарих яратиш эди. Бу мавсумда ҳам тарих яратишда давом этиш — бош мақсад", — дея Энрикенинг сўзларини келтиради The Peninsula.
Мутахассис финалда максимал диққат талаб этилишини таъкидлади: "Биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз, учрашув давомида тўлиқ жамланиб ўйнашимиз керак. Ҳар бир ҳаракат муҳим ва ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Биз тайёрмиз. Бу мавсумда ҳам жамоа ўз ишига ўтган мавсумдагидек муносабат кўрсатаётганини кўряпман".
Энрике рақиб ҳақида ҳам илиқ фикр билдирди: "Фламенго" яхши формада, улар кўплаб совринларни қўлга киритган. Уларнинг ўйин услуби менга ёқади.
Бу мавсум Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўйинларини эслайман — бир нечта ажойиб учрашув ўтказишди. Бу тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам юқори даражадаги жамоа".
Учрашув 20:00 (Москва вақти)да бошланади. ПСЖ финалга УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида автоматик тарзда йўл олди, "Фламенго" эса Мексика ва Миср клубларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи ўйин йўлланмасини қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.