date

Кай Ҳавертс декабр охиригача майдонга қайтишни мақсад қилган


«Арсенал» ҳужумчиси Кай Ҳавертс жорий йил якунига қадар сафга қайтишни қатъий мақсад қилган. Бу ҳақда HandofArsenal хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчи декабр охиригача майдонда кўриниш бериш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Бироқ унинг қайтиш муддати организмнинг тикланишига боғлиқ бўлади ва клуб шошилинч қарор қабул қилишни истамаяпти.

Қайд этилишича, Ҳавертснинг реабилитация жараёни мутахассислар томонидан синчков назорат остида олиб борилмоқда. Шу билан бирга, клубда немис футболчисининг муддатидан аввал қайтиши борасида эҳтиёткор оптимизм сақланиб қолган.

Ҳавертс жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда (1:0) майдонга тушган, холос. Шундан буён у тиззасидаги жароҳатни даволамоқда.

Йил охиригача «Арсенал» «Эвертон», «Кристал Пэлас», «Брайтон» ва «Астон Вилла»га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кай Ҳавертс декабр охиригача майдонга қайтишни мақсад қилган