
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Булыкин Матвей Сафоновнинг ПСЖда асосий дарвозабон мақомини қўлга киритиш истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Булыкиннинг таъкидлашича, профессионал футболда рақобат ҳал қилувчи омил бўлиб, ҳар бир футболчида бошланғич таркибдан жой олиш имконияти мавжуд.
Унинг айтишича, Сафоновнинг Париж клубидаги ҳолати ҳам бошқаларникидан фарқ қилмайди: барчаси дарвозабон бериладиган имкониятлардан қай даражада тўғри фойдалана олишига боғлиқ. "Ҳаммаси унинг имкониятдан қандай фойдаланишига боғлиқ.
Ҳозирча ҳаммаси ёмон эмас. Агар яқин ўйинларда ҳам худди шундай даражада ўйнаса, ўйлайманки, мураббийлар штаби аслида ким асосий дарвозабон экани ҳақида жиддийроқ ўйлаб кўради", дея Булыкиндан иқтибос келтиради Gazeta.ru.
Маълумот учун, Сафонов жорий мавсумда ПСЖ сафида атиги уч учрашувда майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.