date

Аршавин: ПСЖ пенальтини урганида Сафонов қаҳрамони бўлмасди


«Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин ПСЖ футболчиларининг ФИФА Қитъалараро кубоги финалидаги пенальтилар сериясида суст ижро кўрсатгани Матвей Сафоновнинг қаҳрамонлигига билвосита замин яратганини айтди. Финалда россиялик дарвозабон «Фламенго» футболчиларининг тўртта зарбасини қайтарди ва парижликларга 2025 йилдаги олтинчи совринни олиб берди.

«ПСЖ футболчилари жуда ёмон тепти. Агар улар ўз зарбаларини голга айлантирганида, Сафоновда шунча қайтарилган зарба бўлмасди», дея Аршавиннинг сўзларини келтиради «Матч ТВ».

Пенальтилар сериясида бразилияликлар тўртта уринишни амалга оширолмади, парижликлар эса иккитадан пенальтини бекорга сарфлади. Омадсизлар орасида «Олтин тўп» соҳиби, ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши футболчиси Усмон Дембеле ҳамда Брэдли Баркола бор.

Сафонов эса ФИФА ҳомийлигидаги расмий учрашувда кетма-кет тўртта 11 метрлик зарбани қайтарган илк дарвозабон сифатида жаҳон футболи тарихига кирди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аршавин: ПСЖ пенальтини урганида Сафонов қаҳрамони бўлмасди