date

Мукаса Ҳусановни олқишлади: ундан ўтиб кетиш осон эмас

Мукаса Ҳусановни олқишлади: ундан ўтиб кетиш осон эмас

«Манчестер Сити»нинг ёш ва истиқболли футболчиларидан бири Дивайн Мукаса жамоадоши Абдуқодир Ҳусановнинг сўнгги ўйиндаги ҳаракатларига юқори баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи майдонда рақиблар учун ҳақиқий тўсиққа айланган.

City Studios’га берган интервьюсида Мукаса Ҳусановнинг жисмоний тайёргарлиги ва ўйинни ўқиш қобилиятини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, Абдуқодирни яккакурашларда ортда қолдириш деярли имконсиз.

— Ҳусановдан ўтиб кетиш жуда мушкул. У жуда тез, ҳаракатчан ва ҳар доим тўғри жойда бўлади. «Брентфорд»нинг деярли барча хавфли ҳужумларини ўқиб, ўз вақтида тўхтатди. Голга тортадиган вазиятларни йўққа чиқарди. Шунинг учун у албатта алоҳида эътирофга лойиқ, — деди Мукаса.

Айтиш жоизки, мазкур баҳс Англия Лига кубогининг чорак финали доирасида бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Сити» «Брентфорд» устидан ишончли ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Бу учрашувда Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилиб, ҳимояда барқарорлик ва ишонч намоён этди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари учун бу натижа жуда муҳим бўлди. Энди «шаҳарликлар» Лига кубоги ярим финалида «Ньюкасл» жамоасига қарши майдонга тушади. Мухлислар эса Ҳусановнинг ҳимоядаги ишончли ўйини ҳал қилувчи аҳамият касб этишига ишонмоқда.

Қисқаси, жамоа ичида ҳам, мухлислар орасида ҳам Абдуқодир Ҳусановга бўлган ишонч ошиб бормоқда. Бу эса унинг «Сити»даги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганидан дарак.

Энди "Манчестер Сити" Лига кубогининг ярим финалида "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мукаса Ҳусановни олқишлади: ундан ўтиб кетиш осон эмас