
Қаршининг “Насаф” жамоасида узоқ йиллар давомида ишончли ўйини билан танилган тажрибали ҳужумчи Драган Черан янги мавсум олдидан муҳим қарор қабул қилди. Манбаларга кўра, 38 ёшли легионер Самвел Бабаян бошқарувидаги “Андижон” клубидан тушган таклифни рад этган.
Маълум қилинишича, Черан ўз фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришни маъқул кўрган ва айни пайтда унинг “Сўғдиёна” сафига қўшилиши кутилмоқда. Бу қарор тажрибали футболчининг келгуси мавсумда ҳам юқори даражада ўйнашга тайёр эканини англатади.
Якунланган мавсумда Драган Черан “Насаф” таркибида жами 34 та учрашувда иштирок этди. Ушбу баҳсларда серб ҳужумчиси 11 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва яна 4 та голли узатма билан жамоадошларига ёрдам берди. Бу кўрсаткичлар унинг ёшига қарамасдан ҳали ҳам майдонда катта фойда келтира олишини яққол намоён этди.
Мухлислар фикрича, агар Черан ҳақиқатан ҳам “Сўғдиёна”га ўтса, жамоа ҳужум чизиғида сезиларли кучайиш бўлади. Таҗриба, совуққонлик ва гол сезгиси — айнан шундай сифатлар жиззахликларга янги мавсумда қўл келиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.