
Россия терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин “ПСЖ” дарвозабони Матвей Сафоновнинг сўнгги ўйиндаги муваффақиятли ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Франция клуби Қитъалараро кубокни қўлга киритди, Сафонов эса ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди.
“Буюк Яшин билан қиёсланишга лойиқ бўлиш учун Матвейда ҳали жуда кўп вақт бор. Агар у муносиб ўйнаб, совринлар ютса, бир пайт келиб биз ‘буюк Сафонов’ дея оламиз”, — дея Сёминнинг сўзларини Gazeta.ru келтирди.
Сафонов жорий мавсумда деярли майдонга тушмаган эди. Бироқ унинг рақобатчиси Шевальенинг жароҳати, шунингдек, мазкур дарвозабоннинг унчалик ишончли бўлмаган ўйинлари россиялик футболчининг кетма-кет тўртинчи учрашувда майдонга тушишига сабаб бўлди.
Ушбу тўрт ўйинда у икки бор дарвозасини дахлсиз сақлади ва жами учта гол ўтказиб юборди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.