date

Эл Класико учун VIP чипталар нархи 4 минг еврогача етади


Каталониянинг “Барселона” клуби Мадриднинг “Реал”ига қарши Эл Класико учрашуви учун чипталар савдосини бошлади. Энг қиммат таклифлар VIP-ложа учун бўлиб, уларнинг нархи 4 минг еврогача етиши мумкин.

Учрашув Испания Ла Лигасининг 35-турида ўтказилади. Мазкур ўйин чемпионлик пойгасида ҳал қилувчи устунликни таъминлаб бериши эҳтимоли юқори бўлгани учун чипталар нархи ҳам шунга мос даражада белгиланган.

Ўйин санаси ҳозирча аниқ эмас: 9 ёки 10-май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Биринчи даврада “Реал” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, бироқ турнир жадвалида айнан “Барселона” етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эл Класико учун VIP чипталар нархи 4 минг еврогача етади