
УЕФА Чемпионлар лигасида «Бавария»нинг «Спортинг» ва «Арсенал»га қарши ўйинлари якунлари бўйича интизомий чораларни эълон қилди. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайтида маълум қилинди.
«Спортинг»га қарши баҳсда жамоа мухлислари жамоат йўлакларини тўсиб қўйгани ва пиротехника ишлатгани учун «Бавария»га қуйидаги жазо чоралари қўлланди: аввал шартли бўлган санкция кучга кирди ва Чемпионлар лигасидаги навбатдаги уй учрашувида стадионнинг 111–114-секторлар қисми ёпилади. Шунингдек, жанубий трибунанинг бир еврокубок ўйинига ёпилиши шартли тарзда белгиланди (синов муддати икки йил).
Жарималар умумий ҳисобда 46 минг еврoни ташкил этди. «Арсенал»га қарши учрашувда жамоат тартибини бузиш, майдонга буюмлар улоқтириш ҳамда ноқонуний баннерлардан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилгани сабабли «Бавария»га қўшимча равишда жами 70 минг евро жарима солинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.