date

Колосс̆ков Россия клублари қачон еврокубокларга қайтишини айтди


Россия футбол иттифоқи (РФИ) фахрий президенти Вячеслав Колосс̆ков Россия жамоаларининг расмий халқаро мусобақаларга эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, барчаси сиёсий даражадаги келишувларга боғлиқ бўлади.

Колосс̆ковнинг айтишича, назарий жиҳатдан қайтиш 2027 йилда ҳам юз бериши мумкин, аммо кўпроқ 2028–2029 йиллар эҳтимоли тилга олинмоқда. Унга кўра, қайси турдаги келишув имзоланиши ва ундаги шартлар қандай белгиланиши ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Маълумот учун, УЕФА ва ФИФА томонидан Россия футбол иттифоқига нисбатан жорий этилган санкциялар қарийб тўрт йилдан бери амал қилмоқда. Шу сабаб Россия терма жамоаси ҳозирча асосан ўртоқлик учрашувлари билан чекланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Колосс̆ков Россия клублари қачон еврокубокларга қайтишини айтди