
Москванинг «Динамо» клубида тўп сурган Радослав Батак Россия ва Черногория терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади. У бундай баҳс қачон бўлиб ўтиши мумкинлиги борасида ҳам фикр билдирди.
Батак яқин йилларда жамоалар майдонга тушишига умид билдирди ва 2026 йилни реал вариант сифатида тилга олди. «Россия ва Черногория ўртасидаги ўйин тез орада бўлиб ўтишига умид қиламан.
Бу яқин вақт ичида амалга ошса, жуда хурсанд бўламан. Россия 2026 йилда Черногория билан ўйнаши керак.
Бу мумкин», — дея Батакнинг сўзларини Metaratings.ru келтирди. Шунингдек, у Россия терма жамоасининг расмий халқаро турнирларга тезроқ қайтишидан хурсанд бўлишини таъкидлади.
Жорий йилда Россия миллий жамоаси BetBoom ҳомийлигидаги ўнта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, улардан олти тасида ғалаба қозонди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.