ПСЖ Сафонов, Ли Кан Ин ва Баркола ҳақида маълумот берди

ПСЖ жума куни жароҳат олган футболчилари бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди. Париж клуби россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг қўли сингани ҳақида хабар бериб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди.
Сафоновнинг ҳолати уч-тўрт ҳафтадан сўнг, яъни келаси йилда яна бир бор баҳоланади. Шунингдек, ПСЖ ҳужумкор ярим ҳимоячи Ли Кан Ин бир неча ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилди.
Қитъалароро кубок финалида у чап сон мушагидаги жароҳат сабаб алмаштирилган. Бундан ташқари, клуб ҳужумчи Брэдли Баркола мушаклардаги чарчоқ туфайли даволанишни давом эттираётганини қайд этди.
Айни пайтда ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Етакчи Ланс парижликлардан бир очко олдинда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг