
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2025 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинғини эълон қилди. Ташкилот ҳар йили футболчилар фаолиятини баҳолаб, турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаб боради.
IFFHS талқинига кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма бўлди. Ёзги трансфер ойнасида у "ПСЖ"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган.
Италиялик посбон 169 очко жамғарди. Иккинчи ўриндан "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа (65 очко) жой олди.
Кучли учликни "Интер" вакили Янн Зоммер (59 очко) якунлади. Кейинги ўринларда Мануэль Нойер (50), Давид Райя (40), Алиссон (24), Эмилиано Мартинес (20), Роберт Санчес (15), Джордан Пикфорд (14) ва Яссин Буну (13) қайд этилди.
Маълумот учун, IFFHS ўтган йилда дунёнинг энг яхши дарвозабони сифатида Эмилиано Мартинесни эътироф этганді. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.