
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн бошқа жамоалар эътиборида турибди. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, 34 ёшли футболчини Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби, БААнинг "Ал-Ваҳда" жамоаси ҳамда АҚШнинг "Шарлотт" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи ва уларнинг барчаси франсуз футболчисига аниқ таклиф юборган.
Манбага кўра, вазиятни "Интер Майами", "Лион", "Ювентус" ва "Галатасарой" ҳам кузатиб бормоқда. Гризманнинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда "матрасчилар" сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.