date

Фенербахче Левандовски учун Барселонага таклиф юборди


Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Krrish нашри хабарига кўра, "Барселона" 37 ёшли форвард бўйича "Фенербахче"дан расмий таклиф олди.

Манбага кўра, турк клуби каталонияликларга 10 миллион евро таклиф қилган. "Барселона" ҳозирча якуний қарорга келмаган, бироқ Левандовскининг ўзи мавсум ўртасида жамоани тарк этишни истамаяпти.

Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Левандовскининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фенербахче Левандовски учун Барселонага таклиф юборди