Антуан Семеньо АПЛда голларга ҳисса қўшиш бўйича ютуқни такрорлади

Антуан Семеньо АПЛда голларга ҳисса қўшиш бўйича ютуқни такрорлади
“Борнмут” вингери Антуан Семеньо Англия Премьер-лигасида бир календар йилида 20 тадан ортиқ голга бевосита ҳисса қўшган иккинчи ганалик футболчига айланди. OptaJoe маълумотига кўра, бунгача бундай натижани Тони Йебоа қайд этган: у 1995 йилда “Лидс” сафида 22 та гол уриб, 3 та голли узатма берган.

Жорий календар йилида 25 ёшли Семеньо рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди ва 6 бор жамоадошларига голли узатма узатди. Йил якунигача “Борнмут” АПЛ доирасида “Брентфорд” ҳамда “Челси”га қарши майдонга тушади.

Ҳозирда “гилослар” турнир жадвалида 22 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар