date

Жюль Кунде алмаштирилгач, Барселона мухлисларини тинчлантирди


Барселона 2025 йилги ўйинларини сафарда қўлга киритилган ғалаба билан якунлади. Каталонияликлар Ла Лига доирасида Вильярреални 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги нохуш ҳолат иккинчи бўлим охирларида юз берди: ҳимоячи Жюль Кунде мажбурий равишда майдонни тарк этди. Ўйиндан кейин микс-зонада франциялик футболчи ўз ҳолати ҳақида қисқа изоҳ бериб, Барселона мухлисларини хотиржам қилди.

Журналистларнинг жароҳат ҳақидаги саволига Кунде "Йўқ" дея жавоб берди. Испания Суперкубогида майдонга тушиши мумкинми, деган саволга эса "Ҳа" деб жавоб қайтарди.

Аввалроқ Барселона бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Кундеда жароҳат эмас, оддий мушак тортиши ёки спазм бўлиши мумкинлигини айтганди. Барселона Испания Суперкубоги ярим финалида 7 январ куни Бильбао Атлетикига қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жюль Кунде алмаштирилгач, Барселона мухлисларини тинчлантирди