
Италия чемпионатининг 16-турида Флоренциянинг «Фиорентина» клуби ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилди ва учрашув мухлислар кутмаган даражада шиддатли ҳамда сергол ўтди.
Баҳснинг илк дақиқаларидаёқ ўйин тақдирига жиддий таъсир кўрсатган ҳолат юз берди. Учрашувнинг 8-дақиқасида меҳмонлар дарвозабони Окойе қоидабузарлик учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шу эпизоддан кейин майдондаги кучлар нисбати тубдан ўзгарди.
Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган «Фиорентина» ўйинни тўлиқ назорат остига олди ва ҳужумларда фаол ҳаракат қилди. Биринчи бўлимдаёқ Мандрагора ҳамда Гудмундссон голлари ҳисобни очди, бўлим охирида эса Ндурнинг аниқ зарбаси жамоага янада ишонч бағишлади.
Иккинчи таймда ҳам флоренцияликлар босимни пасайтирмади. Кен икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоанинг йирик ғалабасини таъминлади. «Удинезе» эса фақат Соле орқали бир жавоб голини ура олди, холос.
Учрашув 5:1 ҳисобида «Фиорентина» фойдасига якунланди. Қизиғи шундаки, бу ғалаба клуб учун А Сериянинг жорий мавсумидаги илк муваффақият бўлди. Шунга қарамай, жамоа ҳали ҳам 9 очко билан турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида қолмоқда.
А Серия. 16-тур
Фиорентина – Удинезе 5:1
Голлар: Мандрагора 21, Гудмундссон 42, Ндур, 45+5, Кен 56, 68 – Соле 66
Фиоретина — Де Хеа, Понграчич, Комуззо (Вити, 82), Раниери, Додо, Ндур, Фажиоли, Мандрагора (Фортини, 53), Париши (Коуме, 71), Гудмундссон, Кен (Пикколи, 71)
Удинезе — Окойе, Кристенсен, Кабаселе (Сава, 10), Соле, Заниоло (Ловрич, 46), Петровский, Карлстром, Эккеленками (Гуйе, 66), Бертола, Заноли (Камара, 46), Дэвис.
«Удинезе» эса ушбу мағлубиятга қарамасдан, 21 очко билан 11-ўринда бормоқда. Флоренция клуби учун бу натижа руҳий жиҳатдан жуда муҳим бўлиб, жамоа навбатдаги турларда ҳолатни яхшилашга умид қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.