date

Гринвуд «Марсель» тарихида йиллик голлар бўйича иккинчи бўлди


Франция кубоги 1/32 финалида «Марсель» сафардa «Бурн-ан-Бресс»ни 6:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Учрашувдаги иккинчи голни Мэйсон Гринвуд киритди.

Англиялик ҳужумчи учун бу гол якунланаётган 2025 йил давомидаги 26-гол бўлди. Бу натижа провансалликлар клубининг бутун тарихида бир йил ичида урилган голлар бўйича иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Бир йил ичида бундан кўпроқ гол урган ягона футболчи — Флориан Товин: у 2018 йилда 30 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Гринвуд эса 2014 йилги Андре-Пьер Жиньяк натижасини ортда қолдирди — ўшанда француз ҳужумчиси 24 гол урган эди.

«Марсель» Франция кубогини 10 марта қўлга киритган, бироқ сўнгги ғалабаси 1989 йилга тўғри келади. Лига 1 турнир жадвалида жамоа ҳозирча учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гринвуд «Марсель» тарихида йиллик голлар бўйича иккинчи бўлди