
ЦСКАнинг собиқ дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Чанов Қитъалараро кубок финалида пеналтилар сериясидаги муваффақиятдан сўнг ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик «Фламенго»га қарши ўйинда Сафонов тўртта пеналтини қайтарди ва жамоасига навбатдаги совринни ютиб берди.
Россиялик дарвозабон сўнгги икки зарбани қўли синган ҳолда қайтарган. «Сафонов қилган иш — унинг фойдасига жуда катта плюс.
У қаҳрамонлик қилди. Энди ПСЖ мураббийларига ўзаро муносабатларни қайта кўриб чиқишга тўғри келади», — деди Чанов «Чемпионат»га.
Унинг таъкидлашича, аввал Сафонов аниқ иккинчи дарвозабон бўлган бўлса, энди асосий таркибдан жой олиш учун курашда унинг қўлида жиддий далил пайдо бўлди. Жорий мавсумда 26 ёшли Сафонов барча турнирларда тўртта ўйинда майдонга тушди: учта гол ўтказиб юборди ва икки бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.