
ПСЖга Луис Энрикенинг ишлаш услуби жуда ёқмоқда. Парижда мутахассис ўз футбол фалсафасини рўёбга чиқариш учун идеал жой топди.
Энрике ўзини бахтли ҳис қилмоқда, клуб эса уни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. AS нашрида чиққан материалда ПСЖ раҳбарияти Энрике билан “умрбод” шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқаётгани айтилади.
Албатта, бу сўзма-сўз умрининг охиригача бўлган шартнома дегани эмас. Бу шунчаки ибора: “умрбод” сўзи қўштирноқ ичида берилган.
Яъни Париж гранди Луис Энрикега жуда узоқ муддатли шартнома таклиф қилиши мумкин. Луис Энрике бошчилигида ПСЖ 2025 йилда олти совринни қўлга киритди, жумладан Чемпионлар лигаси кубогини ҳам ютди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.