date

Артём Юран «Серик»дан кетгач, келажаги ҳақида гапирди


РПЛдаги бир қатор клубларнинг собиқ бош мураббийи Сергей Юраннинг ўғли Артём Юран ҳозирча клублардан таклифлар йўқлигини айтди. Юран-кичикнинг сўнгги жамоаси Туркиянинг «Серик Беледиеспор» клуби бўлди.

Бу жамоада унинг отаси ишлаган. «Ҳозирча янги жамоа бўйича аниқ таклифлар йўқ, ҳамма таътилга чиққан.

Карьерамни қаерда давом эттиришим принципиал эмас: Россияда ҳам, хорижда ҳам», — футболчининг сўзларини Sport24.ru келтиради. У, шунингдек, ўзига пул қарздор бўлиб қолган «Серик» билан шартномани анча олдин бекор қилганини қўшимча қилди.

Юран турк жамоаси сафида бешта ўйин ўтказди, бироқ натижали ҳаракатлар билан ажралиб чиқмади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артём Юран «Серик»дан кетгач, келажаги ҳақида гапирди