date

Лебёф Мбаппега кўпроқ жамоавий ишлашни маслаҳат берди


Франциянинг собиқ таниқли футболчиси Франк Лебёф Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Мутахассис Мбаппени ҳужумларни якунлашда жуда сифатли футболчи деб ҳисоблайди, бироқ жамоавий ўйин жиҳатида унда баъзан муаммолар бўлишини таъкидлади.

«Мен ундан ҳали ҳам бироз кўпроқ нарсани кутяпман — масалан, у тўпни йўқотганда, озгина, жуда озгина ортга қайтиб, жамоадошларига ёрдам бермоқчи эканини кўрсатса», — дея Лебёфнинг сўзларини Goal келтирди. Жорий мавсумда «қаймоқранглилар»нинг энг яхши тўпурари барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лебёф Мбаппега кўпроқ жамоавий ишлашни маслаҳат берди