
Франк Эз «Нисса» раҳбарияти билан келишувга эришиб, жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этишга қарор қилди. Мутахассис клубни қиш мавсумидайоқ тарк этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бунга жамоанинг ҳам Франция чемпионати, ҳам Европа Лигаси доирасидаги қониқарсиз натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда.
L’Equipe хабарига кўра, «Нисса»нинг янги устози сифатида Клод Пюэль тайинланади. У аввал ҳам 2012–2016 йилларда клубни бошқарган.
16 турдан сўнг «Нисса» 17 очко билан Лига 1 жадвалида 17-ўринда бормоқда. Европа Лигасида эса олти турдан кейин ҳам жамоа ҳисобида бирорта очко йўқ.
Маглубиятлардан биридан кейин «Нисса» мухлислари футболчилар кетаётган автобусга ҳужум қилгани ҳам қайд этилди. Ҳодисадан сўнг айрим ўйинчилар клубни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.