date

Киммих «Бавария»даги энг яхши шеригини айтди

Киммих «Бавария»даги энг яхши шеригини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих фаолияти давомида бир жамоада ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Германиялик хавбек «Бавария» сафига 2015 йилда келиб қўшилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Киммихнинг сўзларига кўра, маҳорат ва менталитет нуқтайи назаридан Франк Рибери жуда таъсирли футболчи бўлган. Тоза истеъдод ҳақида гап кетганда эса у ҳамма ишни қила оладиган Тиаго Алкантарани алоҳида тилга олди.

Бироқ барча жиҳатларни жамлаб баҳолаганда, Киммих учун энг яхши ҳамкор — Давид Алаба. У Алабани нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам муҳим фигура бўлганини, ҳамма билан тил топишиб, жамоани бирлаштирганини ва доимо ёрдам бериб турганини таъкидлади. Футболчи бу фикрини Bild нашрига берган интервьюсида айтган.

Эслатиб ўтамиз, Давид Алаба 2021 йилгача «Бавария»да тўп сурган, шундан сўнг эркин агент сифатида Мадриднинг «Реал» клубига ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киммих «Бавария»даги энг яхши шеригини айтди