date

«Милан» Томори билан янги шартнома бўйича келишиб олди

«Милан» Томори билан янги шартнома бўйича келишиб олди

«Милан» марказий ҳимоячиси Фикайо Томори яқин вақт ичида клуб билан амалдаги меҳнат шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттириш борасида принципиал келишувга эришган. Энди Томори янги битимни расмийлаштиришга бир қадам қолди.

Қайд этилишича, футболчига Англия Премьер-лигасининг икки вакили қизиқиш билдирган, бироқ Томори «Милан»да қолишни танлаган ва узоқ муддатли шартнома имзолашга тайёр.

Томори 2021 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатма муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Томори билан янги шартнома бўйича келишиб олди