date

Семшов: «Милан» учун «Женоа»га қарши баҳсдаги ғалаба муҳимроқ эди

Семшов: «Милан» учун «Женоа»га қарши баҳсдаги ғалаба муҳимроқ эди

Москва «Динамо»си ва «Зенит»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Игор Семшов А Серияда «Женоа»га қарши ўйинда «Милан» учун натижа айниқса муҳим бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоалар 19-тур доирасида «Сан-Сиро»да тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Семшовнинг фикрича, «Милан» футболчиларининг савияси «Женоа»никидан юқорироқ. У Генуя клуби омон қолиш учун курашаётганини эслатиб, шунга қарамай меҳмонлар ғалабани ҳам илинтириб кетишга жуда яқин бўлганини қайд этди. Эксперт «Милан» учун эса бу уч очко чемпионлик пойгасида янада зарурроқ эди, деди.

У, шунингдек, генуияликлар ҳам ўзлари учун қимматли очколарни қўлга киритганини қўшимча қилди.

Ҳозир «Милан» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан уч очко ортда. «Женоа» эса 17-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Семшов: «Милан» учун «Женоа»га қарши баҳсдаги ғалаба муҳимроқ эди