Абаев Сафоновнинг ПСЖдаги рақобати ҳақида фикр билдирди

Собиқ дарвозабон Илья Абаев ПСЖ сафида тўп сураётган ҳамкасблари атрофидаги рақобат ва уларнинг муваффақиятли ўйинлари борасида ўз қарашларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Декабрь ойида Матвей Сафонов Қитъалараро кубок финалида пенальтилар сериясида 4 та зарбани қайтарган эди. 8-январ куни бўлиб ўтган Франция Суперкубоги учрашувида эса унинг француз рақиби Люка Шевале пенальтилар сериясида 2 та зарбани бартараф этди.
“Менимча, пенальтини қайтариш асосий дарвозабон масаласини ҳал қиладиган энг муҳим омил эмас. Ҳал қилувчи кўрсаткич — узоқ вақт давомида барқарор ўйнаш”, — дея Абаевнинг сўзларини “Советский спорт” келтиради.
Ҳозирда мавсумда атиги 4 ўйинда майдонга тушган Сафонов қўлидан олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!