date

Асллани фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Асллани фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Ўтган ёзда «Интер»нинг марказий ярим ҳимоячиси Кристян Асллани «Торино»га ўтганини хабар қилгандик. Орадан вақт ўтса-да, футболчи янги жамоасида кутилган даражада ўзини кўрсата олмади: у «Торино» таркибида етакчи ролни ололмади ва кўп ҳолларда кўзга ташланмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу сабаб Асллани тез орада Туринни ҳам тарк этиши эҳтимоли бор. Sport Mediaset маълумотига кўра, унга Франция чемпионатидан — аниқроғи «Париж» клуби қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча эҳтимолий трансфер бўйича молиявий тафсилотлар очиқланмади, яқин кунларда қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши мумкин. «Париж» ҳозирда Лига 1 жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Асллани фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин