date

Пигас Ганчаренко билан Беларусь катта турнирга чиқишига ишонади

Пигас Ганчаренко билан Беларусь катта турнирга чиқишига ишонади

«Пари НН» футболчиси Вадим Пигас Виктор Ганчаренконнг Беларусь миллий жамоаси бош мураббийлигига тайинланишини ижобий баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ганчаренко — жуда кучли мураббий. Унинг терма жамоани қабул қилиб олганига яхши муносабат билдирдим. Шахсан таниш эмасмиз, лекин яқин орада бундай имконият бўлишидан умид қиламан», — дея Пигаснинг сўзларини келтиради «RB Sport».

Футболчи ҳамма сингари Беларусь терма жамоаси ҳам йирик халқаро мусобақага йўлланма олишни хоҳлашини таъкидлади. Унинг фикрича, Ганчаренко бу мақсадга эришишда жамоага ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида Шотландия, Дания ва Греция билан бир гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, мундиалга чиқа олмади.

Ганчаренконнг сўнгги иш жойи «Пари НН» бўлган. Мутахассис жамоа плей-офф ўйинлари натижасида РПЛдан тушиб кетгач, лавозимидан бўшатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пигас Ганчаренко билан Беларусь катта турнирга чиқишига ишонади