Ўзбекистонда март ойида илк бор FIFA Series мусобақаси ўтказилади

1 дақиқа ўқиш579
Ўзбекистонда март ойида илк бор FIFA Series мусобақаси ўтказилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Март ойида FIFA Сериес халқаро мусобақаси Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.
  • Унда мезбон Ўзбекистон билан бирга Венесуела, Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоалари қатнашади.
  • Мусобақа мини-турнир форматида ўтиб, яримфиналлар, 3-ўрин учун баҳс ва финалдан иборат бўлади.
  • Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси турнир давомида камида икки рақибига қарши майдонга тушади.

ФИФА томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган FIFA Series халқаро мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Ушбу лойиҳа оддий “френдли” эмас — мини-турнир форматида ўтади: ҳар бир тўртликда 4 та жамоа қатнашади ва ўйинлар бир мезбон давлатда марказлашган тарзда бўлиб ўтади.

Энг қизиқ жиҳати: Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан мазкур турнир Марказий Осиёда илк бор айнан Ўзбекистонда ўтказилади ва иштирокчилар расман эълон қилинди. Мезбон сифатида Ўзбекистондан ташқари тўртликда Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла миллий терма жамоалари ҳам майдонга тушади.

Турнир регламенти ҳам мухлислар учун анча “тезкор ва драматик”: яримфиналлар ўтказилади, кейин 3-ўрин учун баҳс ва финал ўйини бўлади. Демак, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа ушбу рақиблардан камида иккитасига қарши куч синашади — яъни бир турнир ичида икки марта жиддий халқаро синов дегани.

Март ойидаги FIFA Series учун барча тўртликлар қуйидагича:

Австралия (мезбон)
Камерун
Хитой
Кюрасао

Озарбойжон (мезбон)
Ўмон
СерраЛеоне
Сент Люсия

Индонезия (мезбон)
Болгария
Соломон ороллари
Сент Китс ва Невис

Қозоғистон (мезбон)
Кувайт
Намибия
Қамар ороллари

Янги Зеландия (мезбон)
Чили
Финландия
Кабо-Верде

Пуэрто Рико (мезбон)
Гуам
Самоа
Виржин ороллари

Руанда (мезбон)
Кения
Эстония
Гренада

Ўзбекистон (мезбон)
Венесуэла
Габон
Тринидад ва Тобаго

Қисқаси, март ойидаги FIFA Series Ўзбекистон учун ҳам майдондаги натижа, ҳам халқаро тажриба, ҳам мухлислар кайфияти нуқтайи назаридан катта имконият. Энди энг асосийси — бу имкониятни ўйинларга сифат, руҳ ва натижа қилиб айлантириш.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?