date

ПСЖ дарвозабони Сафонов ҳақида қувончли хабар пайдо бўлди

ПСЖ дарвозабони Сафонов ҳақида қувончли хабар пайдо бўлди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Қитъаларо кубок финалидан сўнг клубнинг тиббий бўлими назоратида қолмоқда. Ўша баҳсда у пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарган, бироқ қўлидан жароҳат олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эндиликда ижобий янгилик бор: Сафоновнинг қўли бўйича сўнгги текширувлар яхши натижа кўрсатди. Sport24 хабарига кўра, россиялик посбон яқин кунларда ПСЖнинг умумий машғулотлар гуруҳига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида “Спортинг”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин Францияда парижликларнинг асосий дарвозабони Люка Шевалье танқид остида қолди.

ПСЖ навбатдаги ўйинини 23-январ, жума куни сафарда “Осер”га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ дарвозабони Сафонов ҳақида қувончли хабар пайдо бўлди