Эмери «Астон Вилла» билан еврокубокларда тарих яратди

Европа Лигаси умумий босқичининг 7-тури доирасида «Астон Вилла» сафарда «Фенербахче»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Учрашув 1:0 натижа билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
OptaJoe маълумотига кўра, ушбу ғалаба Унаи Эмери учун «Астон Вилла» бош мураббийи сифатида еврокубокларда 31 ўйиндаги 20-ғалаба бўлди. Қайд этилишича, инглиз клублари билан 20 ғалабага бундан тезроқ фақат Девид Мойес («Вест Ҳем», 28 ўйин), Билл Николсон («Тоттенҳем», 29) ва Боб Пейсли («Ливерпул», 29) эришган.
Етти турдан сўнг «Астон Вилла» Европа Лигаси жадвалида 18 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Сўнгги турда Эмери шогирдлари ўз майдонида «Ред Булл Зальцбург»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг